Янгиликлар » Бизнинг жамоа

Бизнинг жамоа

 
Ибодуллаев Зарифбой Ражабович



Профессор, тиббиёт фанлари доктори, невролог,тиббий психолог.
Тошкент тиббиёт академияси Неврология кафедрасида профессор лавозимида фаолият юритади.
150 дан ошиқ илмий асарлар муаллифи. “Асаб касалликлари” ва“Тиббиёт психологияси” дарсликлари “Йилнинг энг яхши дарслиги” совринига сазовор бўлган. Унинг йирик асарлари “Неврология. Умумий амалиёт врачлари учун”, “Эпилепсия ва эпилептик синдромлар”, “Асаб ва руҳият” “Инсульт ва Кома” номли қўлланмалари чоп қилинган.
Бугунги кунда олим Ўзбекистонда “Нйеропсихология, тиббий психология ва психосоматик тиббиёт” ни ривожлантириш устида иш олиб бормоқда

Ишанходжаева Гулчехра Талиповна



Доцент, педагог, болалар неврологи, тиббий психолог.
«Иккиламчи менингоэнцефалит ўтказган болаларда олий мия фаолияти ва церебрал гемодинамикаси» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган, 30 дан ортиқ илмий мақола ва қўлланмалар муаллифи.


 


Меня всегда интересовало психосоматические расстройства при заболеваниях сердца. Ныне я изучаю психофизиологические параметры кардиоцеребральных синдромов. Мы установили контакт с Йельским университетом, и будем разрабатывать новые технологии лечения психосоматических синдромов кардиогенного генеза. Я свободно владею английским и немецким языками.


 
Менинг орзуим врач-нейропсихолог бўлиш эди. Шу боис мен Тошкент Тиббиёт Академиясининг “Тиббиёт психологияси” йўналиши бўйича магистратурага ҳужжат топширдим. Ҳозирда мен устозим проф. Ибодуллаев З.Р. раҳбарлигида мия инсультларида кузатиладиган нейропсихологик бузилишлар бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқдаман. Келажакда нейропсихология бўйича Германиядаги Шарите (Charite-Berlin) университетида малакамни оширмоқчиман. Чунки инглиз тилида бемалол гаплаша оламан.

Хасанова Камола Мусаджановна



«Психоанализ таълимоти:кеча, бугун, эрта» мавзусида илмий татқиқот ишларини олиб бормоқдаман. Мен хозирда психосоматик касалликларда психодинамик терапияни қўллаб психоэмоционал фонни мувозанатлаштириш устида ишламоқдаман. Келажакда Европа Нейропсихологлар Ассосиасияси билан ҳамкорликда психодинамик терапия орқали психосоматик беморларни даволашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқмоқчиман.

Топ рейтинг www.uz