Янгиликлар » Энциклопедия » Ғалтак нерв, IV жуфт

Ғалтак нерв, IV жуфт

Ғалтак нерв (п. trochlearis) – ҳаракат нерви. Ядроси Сильвий сув йўли тубида colliculis inferior соҳасида ётади. Ғалтак нерв толалари тепага йўналиб Сильвий сув йўли устига ўтиб олади ва миянинг олдинги елканида кесишиб орқага қайтади (расм). Сўнгра ўзи  томондаги мия оёғини айланиб ўтиб калла суяги ичидан fissura orbitalis superior орқали кўз косасига ўтади. Бу ерда нерв фақат битта, яъни юқори қийшиқ мускулни (m.obliquus superior) иннервация қилади. Бу мускул кўзни пастга ва ташқарига буради. 

Зарарланиш симптомлари. 1) кўзни пастга ва ташқарига буриш қийинлиги; 2) қўшилувчи ғилайлик (strabismus convergens), пастга қараш сўралганда кўзнинг ичкарига қараб кетиши (m.rectus internus тортиши туфайли). 3) пастга қараганда ёки зинадан тушаётганда диплопия кузатилиши (тўғрига ёки тепага қараганда диплопия йўқолади). 

         




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Топ рейтинг www.uz