Янгиликлар » Энциклопедия » АСАБДАН ҲАМ ТАНА ҲАРОРАТИ КЎТАРИЛАДИМИ?

АСАБДАН ҲАМ ТАНА ҲАРОРАТИ КЎТАРИЛАДИМИ?

Тана ҳароратимиз ошса, шамолладим шекилли деб ўйлаймиз. Тўғри! Шамоллаш – тана ҳарорати кўтарилишининг асосий сабабчиси. Бу ҳолатга деярли барча тушган ва одамнинг иссиғи кўтарилса, қандай аломатлар пайдо бўлишини яхши биламиз. Бироқ кўпчилик беморлар руҳий сиқилишдан ҳам тана ҳарорати кўтарилишини билишмайди. 

Шу ҳақда тўхталиб ўтсак.

Кучли стресс ёки доимий сиқилишлар натижасида одамда тана ҳарорати кўтарилади. Бу ҳолат жуда кам учрагани учун баъзида врачлар ҳам аросатда қолишади. 

Белгилари қандай? Тана ҳарорати 38°С га кўтарилади-ю, нормал ҳолатга қайтмай туради. Кам ҳолларда бу кўрсаткич 39°-40°С га етади. Бундай беморлар қонида яллиғланиш белгилари аниқланмайди, ҳолсизланиб ётиб қолишмайди, врач қабулига бемалол ўзлари қатнаб юришади. Яллиғланишга қарши дорилар, аспирин ва антибиотиклар таъсири жуда паст бўлади ёки умуман таъсир қилмайди. Кўпинча ушбу ҳолат кучли стрессдан сўнг вужудга келади. Демак, асабдан тана ҳарорати кўтарилишини ва бу ҳолат бир неча ойлаб давом этишини эсда тутинг. 

Бундай беморга тана ҳароратини туширувчи дорилар билан муолажа қилавериш ёмон асоратларга олиб келиши мумкин. Бемор, авваломбор, тинчланиши лозим. Тинчлантирувчи дорилар ичганда ҳам тана ҳарорати нормага тушиши мумкин. Баъзида эса ҳеч қандай доридармон наф бермайди. Беморни ҳадеб самарасиз даволашга уринавериш уни шифокорлардан бездириб қўяди. Аксарият ҳолларда беморни режали тарзда кузатувга олиш ва унга психотерапевтик ёрдам кўрсатишнинг ўзи кифоя. Вақт ўтиб, тана ҳарорати яна нормага қайтади.

Эсда тутинг! Тана ҳарорати ошса, врачни уйга чақиринг. Врач сизга зарур текширувларни ўтказиб, тана ҳарорати нимадан ошганлигини аниқлаб беради. Агар тана ҳарорати стресс сабабли ошганлиги маълум бўлса, сизни тиббий психолог даволайди.




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Топ рейтинг www.uz