Янгиликлар » Энциклопедия » “БЕЗОВТА ОЁҚЛАР” СИНДРОМИ ҲАҚИДА

“БЕЗОВТА ОЁҚЛАР” СИНДРОМИ ҲАҚИДА

Бу синдромга XIX аср бошидаёқ француз врачлари эътибор қаратишган. “Безовта оёқлар” синдроми ниқобланган депрессиянинг бир тури бўлиб, оёқда турли хил ёқимсиз сезгилар билан намоён бўлади. Беморнинг оёғига худди биров нина билан санчгандек, товони таги ёниб тургандек, гўёки оёқларининг устига қизиб турган қум сепиб қўйилгандек туюлади, оёқлари бир қизиб, бир совиб кетади. Буларнинг ҳаммаси тунда бошланади, бемор ухлай олмайди, хонама-хона юриб чиқади. Тонг отиши билан эса бу белгилар ўз-ўзидан тарқаб кетади. Кундузи бемор ҳеч шикоят қилмайди. Унда неврологик бузилишлар аниқланмайди. “Безовта оёқлар” синдромига тўғри ташхис қўйиш учун неврологик текширувлар ўтказиш зарур. 

Давоси қандай? Уларни невропатолог, нейропсихолог ёки тиббий психолог даволаши керак. Бунинг учун оёқлардаги бу ҳолатларни бартараф этадиган махсус нейропсихологик таъсирга эга дорилар қилинади ёки бу дорилар иккала оёққа физиотерапевтик йўллар билан юборилади. Шунингдек, игна билан даволаш, асаб ва руҳиятни чиниқтирувчи муолажалар ўтказиш жуда самаралидир. Спиртли ичимликлар ичиш ва сигарет чекиш мумкин эмас. Кўп асабийлашавериш бу касалликни кучайтиради. Наркотик таъсирга эга, оғриқ қолдирувчи ва ухлатувчи таъсирга эга дориларга ружу қўйиш ҳам “Безовта оёқлар” синдроми ривожланишига олиб келишини эсда тутиш лозим. 




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Топ рейтинг www.uz