Янгиликлар » Энциклопедия » Топик диагностика

Топик диагностика

Топик диагностика. Патологик ўчоқ локализациясига қараб ҳаракат бузилишларининг церебрал, спинал ва периферик турлари фарқланади.

Тил-ҳалқум ва сайёр нервлар, IX ва X жуфтлар 


         Тил-ҳалқум нерви (n.glossopharyngeus, IX нерв) ва сайёр нерв (n. vagus, X нерв) мия устунида жойлашган умумий ядро ва функцияларга эга бўлганлиги боис биргаликда ўрганилади. 

       N. glossopharyngeus ва n.vagus ядролари: 

  1. Икки ёқлама ядро (nucl. аmbiguus) – ютқин, ҳалқум, ҳалқумусти ва юмшоқ танглайнинг мотор иннервациясини таъминлайди (Х нерв билан биргаликда). 
  2. Сезги ядроси (nucl. alae cinereae) – тилнинг орқа 2/3 қисми, ютқин, юмшоқ танглай, ҳалқум, трахея ва ташқи қулоқ териси, ички қулоқнинг ички қавати, ноғора парда, орқа краниал чуқурча қаттиқ пардасининг сезги иннервациясини таъминлайди (Х нерв билан биргаликда)
  3. Пастки сўлак ажратиш ядроси (nucl. salivatorius inferior) – парасимпатик секретор ядро бўлиб, қулоқ атрофида жойлашган сўлак безларини иннервация қилади.
  4. Таъм билиш ядроси (nucl. tractus solitarii) – тилда таъм сезишни таъминлайди (ХIII ва Х нервлар билан биргаликда).
  5. Сайёр нервнинг хусусий парасимпатик ядроси (nucl. dorsalis n. vagi)   нафақат бульбар, балки бошқа ички аъзоларнинг висцеромотор иннервациясини таъминлайди.

 




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Топ рейтинг www.uz