Янгиликлар » Энциклопедия » Текшириш усуллари

Текшириш усуллари

Бунинг учун бемордан тилини чиқариш сўралади. Нормада тил ўртачизиқда туради ва ҳеч томонга оғмайди. Соғлом одамда тилнинг чапва ўнг томони бир хил ва симметрик бўлиб, фибрилляция кузатилмайди (6.39 а-расм). Тилости нервининг периферик ва марказий фалажликлари фарқланади.XII нерв ядроси ва унинг илдизчалари зарарланса, периферикфалажлик ривожланади (6.39 б-расм). .

 

Зарарланиш симптомлари ва топик диагностикаси

  1. Тилости нервининг периферик фалажлиги. Бир томондаги ядро ёки нерв зарарланса, тилнинг ўша ярми фалажланади, атрофия ва  фибрилляция (фасцикуляциялар) кузатилади Тил ўчоқ томонга оғади. Дизартрия ривожланади. Тилости нерви иккала томонда ҳам зарарланса, тил буткул фалажланади ва анартрия ривожланади.
  2. Альтернирлашган гемисиндром. XII нерв ядроси ва шу ердан ўтувчи пирамидал йўллар зарарланса, ўчоқ томонда тилнинг периферик фалажлиги, қарама-қарши томонда эса марказий гемипарез ривожланади. Бунга альтернирлашган Жексон синдроми дейилади. 
  3. Тилости нервининг марказий фалажлиги. XII нерв ядросига келувчи кортико-нуклеар йўллар зарарланса рўй беради. Чап яримшардан келувчи кортико-нуклеар йўл зарарланса, тилнинг ўнг ярми, ўнг яримшардан келувчи қисми зарарланса, тилнинг чап ярми фалажланади. Атрофия ва фибрилляциялар кузатилмайди. Тилда атрофия йўқлиги боис, артикуляция сақланиб қолади.         
  4. Кортико-спинал ва кортико-нуклеар йўлларнинг биргаликда зарарланиши. Церебрал инсультда кўп учрайди. Ушбу симптомокомплекс қарама-қарши томонда марказий гемипарез ҳамда VII ва XII нервларнинг марказий фалажлиги билан намоён бўлади. Йўллар зич жойлашган ички капсула зарарланишини бунга мисол қилиш мумкин. 
  5. Кортико-нуклеар йўллар иккала томонлама зарарланса, псевдобульбар фалажлик (дисфагия, дисфония, дизартрия) ривожланади ва орал автоматизми рефлекслари (Маринеску-Родович, дистант-орал, назолабиал) пайдо бўлади.



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Топ рейтинг www.uz