Таламус

Таламус эллипс шаклидаги кулранг тусга эга йирик ядро. Таламус иккита бўлиб, III қоринчанинг ён томонлари бўйлаб жойлашган.Пўстлоққа келаётган барча сезги йўллари айнан таламусга кириб ўтади. Булар – юзаки ва чуқур сезги, эшитув ва кўрув йўллари ҳамда бошқа тузилмалардан келувчи афферент йўллар. 

Таламусда қайта ишланган сенсор сигналлар қуйидаги тартибда пўстлоққа узатилади: соматосенсор сигналлар орқа марказий ва юқори      париетал пушталарга, оптик сигналлар энса бўлагидаги кўрув марказига, товуш сигналлари чакка бўлагидаги эшитув марказига ва ҳ.к.

Таламус зарарланиши. Таламус зарарланганда яққол кўзга ташланадиган синдром – Дежерин-Русси синдроми. Бу синдром қуйидаги 5 гемисиндромдан иборат: қарама-қарши томонда барча сезгилар гемианестезияси, гемигиперпатия, гемиалгия, гемиатаксия ва гемианопсия. Гемиалгия, яъни таламик оғриқлар каузалик типда намоён бўлади, тананинг ярмини эгаллаб олади ва беморга кучли азоб беради. 




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Топ рейтинг www.uz