Янгиликлар » Энциклопедия » Нормал рефлексларни текшириш усуллари

Нормал рефлексларни текшириш усуллари

Соғлом одамда юзаки рефлекслар ҳам, чуқур рефлекслар ҳам симметрик тарзда чақирилади. Рефлекслар тинч ва қулай шароитда текширилиши керак. Чуқур рефлексларни текшираётганда мускуллар бўшашган ҳолатда бўлиши лозим. Хулоса ёзаётганда рефлекснинг нормал чақирилиши, ошганлиги, пасайганлиги ёки йўқолганлиги кўрсатиб ўтилади. Мускул таранг ҳолатда бўлса, ўша соҳада пай рефлекслари суст чақирилади. Бу эса нотўғри хулосага сабаб бўлади.

Юзаки ва чуқур рефлексларни чақириш усуллари, жавоб реакцияси ва рефлектор ёй туташадиган сегментлар  1.1-жадвалда акс эттирилган.

1.1-жадвал


Нормал рефлексларни чақириш усуллари ва уларнинг рефлектор ёйи


Рефлекслар

Чақириш усули

Жавоб реакцияси

Рефлектор ёй туташадиган соҳа


А. Ю з а к и   р е ф л е к с л а р 


Тери рефлекслари

Қорин рефлекслари:

юқори




Қорин териси пастки қовурға ёйи бўйлаб ичкарига чизилади



Шу соҳада қорин девори  мускуллари қисқаради



Th7 –Th8 спинал  сегментлар

Ўрта


Қорин териси киндик томонга қараб чизилади

Шу соҳада қорин девори  мускуллари қисқаради


Th9 –Th10 спинал  сегментлар

Пастки

Қорин териси чов бурмасининг юқори қисми бўйлаб ичкарига чизилади


Шу соҳада қорин девори  мускуллари қисқаради

Th11 –Th12 спинал  сегментлар

Эслатма: Болада қорин рефлекслари 5-6 ойга тўлгандан кейин чақирилиб бошлайди.

Кремастер рефлекс

Соннинг ички юзаси бўйлаб ўтмас нина билан тепага қараб чизилади

Мояк кўтарилади

L1 – L2 спинал сегментлар

Эслатма: Кремастер рефлекс ўғил болаларда 4-5 ойга тўлгандан кейин чақирилиб бошлайди.

Анал рефлекс

Орқа тешик ёнига ўтмас нина билан тегизилади

m. sphincter ani externus қисқариб орқа тешик тораяди

S4-S5 спинал  сегментлар

Оёқ кафти рефлекси

Оёқ кафти пастдан юқорига қараб чизилади 

Бармоқлар букилади

L5– S1 спинал сегментлар

Эслатма: Оёқ кафти рефлекси бола 2 ёшга тўлгандан кейин чақирилиб бошлайди.

Шиллиқ қават рефлекслари

Корнеал рефлекс

Кўзнинг шох пардаси момиқ пахта учи билан таъсирлантирилади

Қовоқлар қисқариб (m. orbicularis oculi) кўз юмилади

Афферент қисми –  n.ophthalmicus n. trigemini, эфферент қисми – n. facialis нинг ҳаракат ядроси    

Конъюктивал рефлекс 

Конъюктива момиқ пахта учи билан таъсирлантирилади

Қовоқлар қисқариб (m. orbicularis oculi) кўз юмилади

Афферент қисми –  n.ophthalmicus n. trigemini, эфферент қисми – n. facialis нинг ҳаракат ядроси    

Юмшоқ танглай рефлекси

Юмшоқ танглай шпатель билан таъсирлантирилади

Юмшоқ танглай қисқариб кўтарилади

IX ва X нервларнинг афферент ва  эфферент йўллари

Ютқум рефлекси 

Ҳалқумнинг орқа девори шпатель билан қўзғатилади

Ютиш, қусиш ёки йўталиш ҳаракатлари пайдо бўлади

IX ва X нервларнинг афферент ва  эфферент йўллари


В. Ч у қ у р   р е ф л е к с л а р 


Бицепс рефлекс

Қўл тирсак бўғимида  ярим букилган ҳолда ушлаб турилади ва икки бошли мускул пайига урилади

m. bicipitis brachii қисқариб қўл тирсак бўғимида букилади.

С5—С6 спинал сегментлар

Трицепс рефлекс 

Қўл тирсак бўғимида ярим букилган ҳолда ушлаб турилади ва уч бошли мускул пайига урилади

m. tricipitis brachii қисқариб қўл тирсак бўғимида ёзилади

С6—С7 спинал сегментлар

Билак периостал рефлекси (карпорадиал рефлекс)

Билак суяги дистал қисмининг радиал юзасига неврологик болғача билан урилади

Қўл тирсак бўғимида букилиб енгил пронация кузатилади, бармоқлар ҳам бироз букилади

С5 С6, С7, С8 спинал сегментлар

Тизза рефлекси

Тўрт бошли мускул пайига неврологик болғача билан урилади

Болдир тизза бўғимида ёзилиб яна пастга тушади

L2–L4 спинал сегментлар

Ахилл рефлекси 

Ахилл пайига неврологик болғача билан урилади

m. tricipitis surae қисқариб оёқ панжаси орқага букилади

S1–S2 спинал сегментлар 

Қош усти рефлекси  

Қош устининг  ички томонига неврологик болғача билан секин урилади

Қовоқлар қисқариб (m. orbicularis oculi) кўз юмилади

Афферент қисми –  n.ophthalmicus n. trigemini, эфферент қисми – n. facialis нинг ҳаракат ядроси    

Пастки жағ (мандибуляр) рефлекси

Оғиз бироз очиқ ҳолатда ияг устига неврологик болғача билан секин урилади.

Чайнов мускуллари қисқариб пастки жағ бироз кўтарилади.

V нервнинг афферент ва эфферент йўллари


1.2-расм. Нормал (физиологик) рефлексларни текшириш усуллари

 

Изоҳ. Краниал рефлексларни текшириш усуллари “Краниал нервлар” бобида келтирилган. 




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Топ рейтинг www.uz