Янгиликлар » Энциклопедия » Назо-лабиал рефлекс

Назо-лабиал рефлекс

Назо-лабиал рефлекс. Неврологик болғача билан каншарга урилганда лаблар чўччаяди. Бир ёшгача бўлган болаларда бу рефлекс физиологик ҳисобланади. М.И. Аствацатуров томонидан ёзилган. 

Нистагм. Кўзлар ҳаракати текширилаётганда нистагм бор-йўқлиги ўрганилади. Нормада нистагм бўлмайди. Кўзларнинг ритмик тебранишига нистагм деб айтилади. Нистагм орқа узун тутам, вестибуляр ядролар ва йўллар, мияча ва унинг йўллари зарарланганда пайдо бўлади. 

Горизонтал, вертикал ва ротатор нистагмлар фарқланади. Горизонтал нистагм кўзни ён томонга, вертикал нистагм эса юқорига ва пастга ҳаракатлантирганда пайдо бўлади. Айланасимон типда намоён бўлувчи нистагм ротатор нистагм дейилади. Кўз касалликлари билан боғлиқ нистагмга окуляр нистагм деб айтилади. Окуляр нистагм (масалан, миопияда) коррекция қилувчи кўзойнаклар таққанда йўқолади ёки кескин камаяди. Кўзойнак тақиш неврологик касалликлар сабабли юзага келган нистагмда ёрдам бермайди. 

 




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Топ рейтинг www.uz