Янгиликлар » Энциклопедия » Фаол ҳаракатларни текшириш

Фаол ҳаракатларни текшириш

Фаол ҳаракатларни текшириш. Беморнинг ўзи мустақил равишда бажарадиган ҳаракатларга фаол ҳаракатлар деб айтилади. Врач кўрсатмасига биноан бемор барча бўғимларда турли ҳаракатларни ўзи бажаради. Бундай ҳаракатлар аввал қўллар, сўнгра оёқларда текширилади. Масалан, қўл панжасини букади-ёзади, қўлни тирсак бўғимида букиб-очади, ёзилган қўлларни пронация ва супинация қилади, оёғини кўтаради, туширади ва ҳ.к. Бир сўз билан айтганда, бемор барча ҳаракатларни ҳамма бўғимларда бажариб кўрсатиб бериши керак. 

 Ҳар бир бўғимдаги фаол ҳаракат ҳажми, эркин ва симметрик тарзда бажарилишига эътибор қаратилади. Қайси мускулда атрофия, атония ёки спастик гипертонус бўлса, унда фаол ҳаракатлар чегараланган бўлади. Плегияда фаол ҳаракат умуман бўлмайди. Кучли спастик гипертонусда ҳам фаол ҳаракатлар кескин чегараланади ёки мутлақ бўлмайди. Масалан, бемор юмилиб қолган қўл панжаси ва тирсак бўғимида букилган қўлини ёза олмайди. Спастик гипертонус кўп ҳолларда мушак-бўғим контрактураси ривожланишига туртки бўлади. Пирамидал система зарарланишига алоқаси бўлмаган ҳолатларда ҳам фаол ҳаракатлар чегараланиши мумкин. Масалан, бўғимлар анкилози, контрактураси ёки оғриқли синдромлар ва ҳ.к. 




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Топ рейтинг www.uz