Янгиликлар » Энциклопедия » Ретикуляр формация

Ретикуляр формация

Ретикуляр формация (formatio reticularis). Морфофункционал жиҳатдан ўхшаш бўлган нейронлар гуруҳи ва уларнинг толаларидан иборат тўрсимон тузилма. Ретикуляр формация (РФ) мия устунининг марказий қисмида жойлашган бўлиб, унинг нейронлари ва ядролари узунчоқ мия, кўприк, ўрта мия ва оралиқ мия бўйлаб сочилган. Ушбу тўрсимон тузилманинг пастки қисми орқа миянинг бўйин сегментларигача тушиб келса, устки қисми таламуснинг юқори қисмигача боради (5.5-расм).

 

РФ нинг битта нейрони турли модалликка эга сигналларни қабул қилиш хусусиятига эга. Масалан, битта нейрон ўз дендритлари орқали оғриқ, кўрув, эшитув ва  бошқа сигналларини қабул қила олади. Бундай нейронлар носпецифик нейронлар деб аталади. 

РФ морфо-функционал нуқтаи назардан медиал ва латерал қисмларга ажратилади: 1) медиал қисми, асосан, йирик ядролардан иборат; 2) латерал қисми, асосан, майда ва ўрта ҳажмдаги ядролардан иборат.

Юрак-қон томир ва АҚБ учун масъул ядролар IX ва X нервлар ядролари ёнида жойлашган. Каротид синусга ва орқа миянинг симпатик тугунларига таъсир қилиб артерияларда вазоконстрикция ва вазодилатация чақирувчи ядролар ҳам узунчоқ мияда жойлашган. 




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Топ рейтинг www.uz