Янгиликлар » Энциклопедия » Цистерналар

Цистерналар

  1. Катта цистерна (cisterna magna) – мияча билан узунчоқ мия орасида  жойлашган. Шунинг учун унинг яна бир номи – cerebello-oblongata.
  2. Латерал цистерна (cisterna fossae laterаlis) – Силвий ёриғи соҳасида жойлашган 
  3. Хиазмал цистерна (cisterna chiasmаtis) – chiazma opticum дан олдинда жойлашган.
  4. Оёқлараро цистерна (cisterna interpedunculаris) – мия оёқчалари орасида жойлашган.
  5. Кўприк цистернаси (cisterna prepontinus) – Варолий кўпригидан олдинда жойлашган. 
  6. Тўрттепалик цистернаси (cisterna quadrigeminalis) – тўрттепалик соҳасида жойлашган.

Барча цистерналар субарахноидал бўшлиқлар билан ўзаро боғланган ва шу боис ликвор ҳеч қандай тўсиқсиз айланиб юради. Шунингдек, қоринчалар ҳам ликвор йўллари ва тешиклари билан цистерналар билан боғланган. Масалан, IV қоринчанинг Мажанди (медиал) ва Люшко (латерал) тешиклари сisterna magna ичига очилади. Шунингдек, cisterna magna катта энса тешиги орқали орқа миянинг субарахноидал бўшлиғига бевосита давом этиб кетади.




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Топ рейтинг www.uz