Янгиликлар » Энциклопедия » Яримшарларнинг пастки (базал) юзаси

Яримшарларнинг пастки (базал) юзаси

Яримшарлар базал юзасининг олдинги қисми – пешона, ўрта қисми – чакка, орқа қисми – энса бўлакларига тўғри келади (10.5-расм). 

 

Fissura longitudinalis cerebri нинг иккала ён томонидан ҳидлов эгати (sulcus olfactorius) ўтади. Унда ҳидлов пиёзчаси ва ҳидлов тракти ётади. Орқароқда ҳидлов учбурчаги (trigonum olfacrorium) жойлашган. Fissura longitudinalis cerebri билан sulcus olfactorius орасида тўғри пушта (gyrus rectus) мавжуд. Ҳидлов эгатининг ташқи-ён томонида орбитал эгатчалар (sulci orbitаles) ва орбитал пушталар (gyri orbitales) жойлашган.

Яримшарларнинг базал қисмида яхши кўзга ташланадиган коллатерал эгатдан олдинда бурун эгати (sulcus rhinalis) бор. Унинг латерал қисмидан gyrus parahippocampalis ва uncus ўрин олган. Коллатерал эгатнинг латерал қисмида медиал энса-чакка пуштаси (gyrus occipitotemporalis medialis) жойлашган. Gyrus occipitotemporalis medialis билан gyrus occipitotemporalis lateralis ни бир-биридан энса-чакка эгати (sulcus occipitotemporalis) ажратиб туради.




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Топ рейтинг www.uz