Янгиликлар » Янгиликлар » «Асаб ва руҳият» китоби

«Асаб ва руҳият» китоби

«Асаб ва руҳият» китоби

Ҳурматли китобхон!
Асаб ва руҳиятга бағишланган ушбу китоб муаллифнинг деярли 25 йиллик кузатувлари асосида тайёрланган. Ундаги воқеа ва ҳодисалар инсонни ҳайратга солади. Одам ўзининг эътиборсизлиги ва қалтис ҳаракатлари билан яккаю-ягона бойлиги бўлмиш – саломатлигидан ажралишига бир баҳя қолган ҳолатлар, врачлар ва психологларнинг матонатли фаолияти ҳақида тўлқинланиб ўқийсиз. Китобдаги барча маълумотлар ҳаётда бўлиб ўтган воқеалар асосида тайёрланган. Айниқса, оғир касалликларни психологик усуллар билан моҳирона даволаш усуллари ўқувчида катта қизиқиш уйғотади. Уни мутоала қилаётиб шунга яна бир бор амин бўлдимки, тиббиёт ва психология гўёки эгизак. Уларни бир-биридан айро тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳеч бир касаллик йўқки, психологик усулни қўллаш зарурати туғилмаса. Бемор психологиясини ўрганмасдан ва психологик усулларни қўлламасдан туриб фақат дори-дармонлар билан чегараланиб қолиш деярли ҳар доим кўзланган натижани бермайди. Бу ҳақда муаллиф ўнлаб мисоллар келтирган. Хаттоки энди соғайишдан умид йўқ, деб хулоса қилинган вазиятларда психотерапевтик усулларни қўллаб беморни оёққа турғазиб юборилган ҳолатлар кўп баён қилинган. Шунингдек, китобда асаб ва руҳиятга оид ҳикоялар, ривоятлар ва афоризмлар ҳам келтирилган. Қўл остимизда даволанган беморлар ҳақида ҳам маълумотлар берилган. Китобимизнинг бу нашри ҳам сизларга  манзур бўлади, деган умиддамиз.




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Топ рейтинг www.uz