Янгиликлар » Янгиликлар » Сайтимизга хуш келибсиз!

Сайтимизга хуш келибсиз!

1924 йили немис психиатри Эрнст Кречмер томонидан “Тиббиёт психологияси” алоҳида фан сифатида ажратилди. Ушбу олим томонидан «Тиббиёт психологияси» номли дастлабки дарслик яратилди. Европанинг етук университетларида “Тиббиёт психологияси” кафедралари ва факультетлари ташкил қилинди. Уларда юқори малакали тиббий психологлар тайёрланиб бошланди.

“Тиббиёт психологияси” умумий психология, физиология, психиатрия, неврология ва фармакология фанлари негизида шаклланди. Бугунги кунда “Тиббиёт психологияси” жадал ривожланиб келаётган фанлардан биридир. Ушбу фан бўйича таҳсил олган мутахассислар клиник (тиббий) психолог, нейропсихолог, психотерапевт, психоневролог бўлиб даволаш муассасаларида фаолият кўрсатишмоқда.

Ўзбекистонда проф. З.Р.Ибодуллаев ташаббуси билан тиббиёт психологиясини ўқитиш концепцияси ишлаб чиқилди ва ўзбек тилида дастлабки дарслик яратилди. 2008 йили етук хориж давлатлари дарсликлари негизида тайёрланган “Тиббиёт психологияси” дарслиги “Йилнинг энг яхши дарслиги” совринини қўлга киритди ва 3 маротаба нашрдан чиқди. Олимнинг раҳбарлигида магистратура йўналиши учун “Тиббиёт психологияси” бўйича Давлат таълим стандарти ишлаб чиқилди. Республикамизда 2012 йилдан бошлаб магистратура ва клиник ординатура бўйича тиббий психологларни тайёрлаш йўлга қўйилди.

Ушбу сайт “Тиббиёт психологияси” нинг расмий сайти бўлиб, унда Сиз ушбу фанга оид барча маълумотларни топишингиз мумкин.


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Топ рейтинг www.uz